Калий гуматидан фойдаланишнинг афзалликлари
Қўллаш технологияси
Юқорида келтирилган натижаларга эришиш учун, препаратдан тўғри фойдаланиш бўйича бир қатор методикалар ишлаб чиқилган. Ушбу технологиялар билан танишиб чиқиб, сиз замонавий агробизнесга янгича назар билан қарайсиз ва сезиларли даражада жиддий натижаларга эришасиз.
Сифат ва экологик жиҳатдан қулай
Препарат таъсири остида, крахмал, клейковина, ёғ ва қанд каби моддалар таркиби ошади, ва бу ҳосил сифатининг яхшиланишига олиб келади. Сиз, ҳақиқатдан ҳам тоза ва экологик жиҳатдан хавфсиз маҳсулот оласиз.
Минерал озуқани яхшилаш
Илдиз тизимининг ривожланишини рағбатлантиради, илдизли ва илдиздан ташқари озуқани тартибга солади, тупроқ эритмасидаги озуқавий моддалар ва микроэлементларнинг ўсимликка киришини яхшилайди, минерал ўғитлардан фойдаланиш коэффициентини оширади.
Тупроқ унумдорлигини тиклаш
Ўсимлик келиб чиқишига оид бўлган қолдиқларни тезроқ намлантириш, гумум- минерал озуқанинг мавжуд элемент/унсурлари таркибини оширишга кўмаклашади. Шунингдек, тупроқнинг қуйидаги физик ва кимёвий хусусиятларини яхшилайди, яъни: тупроқ тузилиши, иссиқлик, сув ва газ алмашинуви.
Ўсимликлар ҳимояси
Суюқ торфли калий гумати қўлланганда, у ўсимликка музлаш, қуриб қолиш оқибатлари билан курашишга ёрдам беради, пестицидлар билан ишлов беришнинг кимёвий таъсирини камайтиради. Шунингдек, турли касалликларга бардошлилиги ошади.